Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ихтисослашган мактабларнинг юқори синф ўқувчилари бевосита корхоналарда амалиёт ўтайди — Президент

Ихтисослашган мактабларнинг юқори синф ўқувчилари бевосита корхоналарда амалиёт ўтайди — Президент

Фото: «Inha.uz»

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида мактабларда, айниқса ихтисослаштирилган мактабларда таълим ва тарбия сифатини тубдан ошириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар бергандик.

Президент матбуот котиби хабар беришича, давлатимиз раҳбари ихтисослашган мактаблар фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Жумладан, бундай мактабларда:

  • ўқувчилар халқаро таълим дастурлари асосида замонавий ўқув дарсликлари билан таъминланади;
  • 9-синфга келиб ўқувчилар камида 1 та хорижий тил бўйича миллий ва халқаро сертификат олишлари таъминланади;
  • юқори синф ўқувчиларининг бевосита корхоналарда амалиёт ўташи тизими жорий қилинади;
  • мактабларга ихтисослигидан келиб чиқиб Фанлар Академияси илмий-тадқиқот институтлари ва олийгоҳларнинг кафедралари бириктирилади.

«Умуман, ихтисослашган мактаблар таълим, илм ва амалиётни ўзига қамраб олган ягона кластер доирасида фаолият юритиши керак», — деди Президент.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг