Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Италияда Ўзбекистон ёшлари ассоциацияси ташкил этилди

Италияда Ўзбекистон ёшлари ассоциацияси ташкил этилди

Италиянинг Турин шаҳрида «Politecnico di Torino» магистр талаба ёшлари томонидан Италиядаги Ўзбекистон ёшлари ассоциацияси ташкил этилди. Уюшма жорий йилнинг 20 февралидан ўз фаолиятини бошлади.

Ассоциациянинг асосий мақсади, юртимиздаги ёшларни Италия университетилари билан яқиндан таништириш, уларга талабаликкача бўлган даврда кўмаклашишдан иборат. Аниқроқ айтганда, университетга топшириш учун қандай ҳужжатлар керак бўлади, университет томонидан қўйилган талаблар, ОТМ ва Италия ҳукумати таъсис этган грантлар (scholarship) тўғрисида маълумот, VISA олиш тартиби ва бошқа ҳужжатларга оид саволларга жавоб топишда кўмаклашади.

Бундан ташқари, ассоциация Италиядаги ҳамюртларимизни ҳам қўллаб-қувватлайди. Уларни бу мамлакатда содир бўлаётган ўзгаришлар, чекловлар, имтиёзлар ҳақида хабардор қилиб бориш баробарида талабалар орасида турли тадбирлар ташкиллаштиришни мақсад қилган.

Ассоциация вакилларининг мақсадлари эзгу бўлиб, билимли, аммо турли қийинчиликларка дуч келаётган ёшларга кўмаклашишдан иборатдир. Шу сабабли хизматлар бепул кўрсатилади.

Мурожаат учун:

  • Телефон: +39 375 50428 07
  • E-mail: [email protected]
  • Ассоциация президенти инстаграми: @maxamatxojayev
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг