Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳукумат қарори билан давлат тилида иш юритиш бўйича марказ ташкил этилди

Ҳукумат қарори билан давлат тилида иш юритиш бўйича марказ ташкил этилди

Фото:«Xabar.uz»

«Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ОТМларда ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикасини такомиллаштириш, ушбу фан ўқитувчиларининг малакасини ошириш каби йўналишлар бўйича таянч ОТМ этиб белгиланди.

Университет ҳузурида юридик шахс мақомига ҳамда ҳудудлардаги давлат университетлари ва педагогика институтлари ҳузурида бўлинмаларга эга бўлган Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ташкил этилди.

Давлат хизматчилари ва аҳолининг нутқ маданияти ҳамда нотиқлик маҳоратини ошириш, давлат тилида иш юритиш бўйича курслар ташкил этиш марказнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмаларида вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар ва хўжалик бирлашмалари ходимлари пулли шартнома асосида ўқитилади.

Ишдан ажралган ҳолда таълим олаётган тингловчиларнинг асосий иш жойидаги лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб:

- давлат университетлари ва педагогика институтларида ўзбек тили ва адабиёти баклавриат йўналишида сиртқи ва кечки таълим шакли ташкил этилади;

- университетда «Синхрон таржима» ва «Компьютер лингвистикаси» магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади.

Шунингдек, 2020 йилдан бошлаб «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендияси танловларини ўтказишда ўзбек тили методикаси соҳаси инобатга олинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг