Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эртага абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади

Эртага абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади

Фото: «Kurgan.bezformata.com»

2021 йил 22 июль олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни бўлиб, 22 июль куни (эртага) соат 23:59да абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг телеграмдаги расмий каналида маълум қилинган.

Aбитуриентлар мазкур муддат давомида Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz сайти) ва Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти орқали олий таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтишлари, ўз маълумотларини ўзгартиришлари ва тест синови учун тўловни амалга оширишлари (олдинги йиллар битирувчилари) мумкин.

Барча абитуриентларга муваффақият тилаган ҳолда қабулнинг сўнгги соатларини кутмасдан эртароқ рўйхатдан ўтишлари ҳамда таълим йўналишлари ва танлов устуворлигини белгилашда эътиборли бўлишлари тавсия этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг