Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода муҳим халқаро илмий конференция ўтказилди

Бухорода муҳим халқаро илмий конференция ўтказилди

Бухоро муҳандислик-технология институтида "Замонавий ишлаб чиқаришнинг муҳандислик ва технологик муаммоларининг инновацион ечимлари" мавзуида халқаро илмий анжуман бўлиб ўтди.

Мазкур анжуманда Германия, Россия, Қозоғистон, Тожикистон давлатларидан келган олимлар ва институтнинг профессор олимлари, магистратура босқичи талабалари илан иштирок этишди. Дастлаб анжуманнинг очилиш маросими ўтказилди. Унда хорижлик олимлар бугунги кунда ишлаб чиқариш соҳасидаги муҳандислик ва технологик муаммоларни бартараф этишга қаратилган ўз илмий ишларини йиғилганларга тақдим қилишди.

Шунингдек, институтнинг иқтидорли талабалари томонидан яратилган инновацион технологиялар ва ишланмалар тақдимоти ҳам ўтказилди. Шундан сўнг анжуман, Кимёвий ва озиқ-овқат технологияларининг илмий муаммолари ва ривожланиш истиқболлари; Замонавий қурилиш ва саноат машиналари ва жиҳозларини ривожлантириш муаммолари; Энергия ва ресурс тежайдиган технологияларни ва ахборот-коммуникация тизимларини ишлаб чиқаришга жорий этишнинг илмий муаммолари; Нефт ва газ саноатининг илмий муаммолари ва ривожланиш истиқболлари; Тўқимачилик ва енгил саноат учун машиналар ва технологияларни ривожлантириш муаммолари ва педагогик ва ахборот-коммуникацион масалалари мавзуларида шўбаларга бўлин ўз ишини давом эттирди.

Таъкидлаш керакки, мазкур анжуман юртимзда замонавий ишлаб чиқаришнинг муҳандислик ва технологик муаммоларини бартараф қилиш ва уларнинг инновацион ечимларини топишда хорижлик ва юртимиз олимларининг ўзаро фикр ва тажриба алмашишлари учун муҳим омил бўлди. Эслатиб ўтамиз якунда марузалар бўйича илмий тўплам чоп этилиши режа қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг