Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бизга фарзандингизни ишониб топширишингиз мумкин — Ўзбекистонда «Ақлвой» телеканали иш бошлади

Бизга фарзандингизни ишониб топширишингиз мумкин — Ўзбекистонда «Ақлвой» телеканали иш бошлади

Ўзбекистонда болалар учун мўлжалланган «Ақлвой» телеканали иш бошлади. Бугун Мактабгача таълим вазирлигида бўлиб ўтган матбуот анжумани давомида телеканал ҳақида маълумот берилди ва журналистлар саволларига жавоб қайтарилди.

Айни вақтда Ўзбекистонда 10 ёшгача бўлган 7,5 миллиондан ортиқ болалар истиқомат қилмоқда. «Ақлвой» телеканали аудиториясини асосан 3 ёшдан 9 ёшгача бўлган болалар ташкил этиши кутилмоқда ва шунга монанд қизиқарли дастурлар бериб бориши кўзда тутилган.



Телеканал раҳбарияти томонидан маълум қилинишича, барча хорижий дастурлар, фильмлар ва мультфильмлар фақат расмий равишда сотиб олинади. Бунинг учун дунёнинг етакчи компаниялари — Sony, Disney ва Universal билан музокара олиб борилмоқда. Шунингдек миллий қаҳрамонлар иштирокида анимацион фильмлар тайёрланади.

«Ҳозирда интернет тармоғида болалар тарбиясига салбий таъсир ўтказувчи турли-туман манбалар мавжуд. Биз болаларни тарбиялашда ёрдам берадиган дастурлар ташкил этишни мақсад қилганмиз. Сиз фарзандингизни бизга ишониб топширишингиз мумкин», — дейилди ташкилотчилар томонидан.



«Ақлвой» телеканали эрталаб соат 07.00дан то кечки 22.00га қадар эфирга узатилади. Келажакда онлайн трансляция ташкил этилиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг