Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Битирувчиларга шаҳодатномалар электрон тарзда топширилади

Битирувчиларга шаҳодатномалар электрон тарзда топширилади

Вақт ўтиши билан бу йилги битирувчиларни «Бу йил 11-синфни битираман. Олий ўқув юртига киришим керак. Аттестат (шаҳодатнома) қандай оламан?» деган савол қийнаётгани рост.

Халқ таълими вазирлиги мазкур масалага аниқлик киритиб ўтди.

«Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, 2019-2020 ўқув йилидаги умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига давлат намунасидаги аттестат (шаҳодатнома)ларни электрон шаклда (сканер) битирувчиларга етказилади.

Аттестат (шаҳодатнома) бланкалари республикамизда карантин муддати тугагунга қадар таълим муассасаларида сақланади. Каранти даври якунланганидан сўнг улар ўз эгаларига топширилади» -, дейилади вазирлик хабарида. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг