Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Айрим ўқитувчилар ва шифокорлар ойлиги оширилади

Айрим ўқитувчилар ва шифокорлар ойлиги оширилади

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда 2022 йилда айрим тоифадаги ўқитувчи ва шифокорларнинг маоши камида 15 фоизга оширилиши кутилмоқда.

Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Президент фармонида маълум қилган. 

Қайд этилишича, 2022 йилда иқтидорли ўқитувчи ва шифокорларнинг иш ҳақини малака тоифасига қараб табақалаштирган ҳолда қуйидаги миқдорларда қўшимча ошириш режалаштирилган:

- олий тоифали ўқитувчилар учун – камида 15 фоизга;

- биринчи тоифали ўқитувчилар ҳамда олий ва биринчи тоифадаги шифокорлар учун – камида 10 фоизга;

- иккинчи тоифали ўқитувчи ва шифокорлар учун – камида 5 фоизга.

Шунингдек, фармон муҳокамасида Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 1 июлга қадар халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда ўқитувчи ва шифокорларга малака тоифаларини бериш тартибининг тубдан қайта кўриб чиқилишини таъминлаш ҳамда малакани баҳолаш услубиёти асосида адолатли ва шаффоф тизимини жорий этиш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг