Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижон ва Бухородаги 10 та етакчи мактабда педагогик синфлар ташкил этилади

Андижон ва Бухородаги 10 та етакчи мактабда педагогик синфлар ташкил этилади

Фото: «Xabar.uz»

Андижон ва Бухоро давлат университетининг Педагогика институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарорлари (187, 188-сон, 06.04.2021 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Андижон ҳамда Бухоро давлат университетлари педагогика институтларининг асосий вазифалари белгиланди.

Мазкур Институтларда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

2021/2022 ўқув йилидан ушбу университетларда педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва уларнинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича қабул тўхтатилади.

Шунингдек, ўқувчиларни педагогик касбга йўналтириш мақсадида Андижон ва Бухоро вилоятлари етакчи таълим муассасаларининг 10 тасида қуйидагилар ташкил этилади:

  • 3–4-синф ўқувчилари учун «Ўқиш ва математик саводхонлик бўйича синфлар»;
  • 8–9-синф ўқувчилари учун «Математик ва табиий фанлар саводхонлиги бўйича синфлар»;
  • 10–11-синф ўқувчилари учун «Педагогик синфлар».

Эслатиб ўтамиз, мазкур Педагогика институтлари Президент қарори (ПҚ–4623-сон, 27.02.2020 й.) билан ташкил этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг