Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Умид сўнмоқдами? Ўқишга ҳужжат топшириш кескин пасайди

Умид сўнмоқдами? Ўқишга ҳужжат топшириш кескин пасайди

Фото: «Xabar.uz»

Жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 948 211 нафарни ташкил этган. Бу ҳақда ДТМ хабар бермоқда.

Таълим шакллари бўйича:

  • Кундузги таълим шакли – 479 627 нафар;
  • Сиртқи таълим шакли – 435 995 нафар;
  • Кечки таълим шакли – 32 589 нафар.

Тиллар кесимида:

  • Ўзбек тили – 804 660 нафар;
  • Рус тили – 109 232 нафар;
  • Қорақалпоқ тили – 31 462 нафар;
  • Бошқа тиллар – 2 857 нафар.

Маълумот учун, 2020-2021 ўқув йили учун рўйхатдан ўтган жами абитуриентлар сони 1 484 085 нафарни ташкил этганди. Демак, бу йил рўйхатдан ўтганлар сони ўтган йилгидан ярим миллион кам бўлган. Одатда ҳар йили ўсиш кузатиларди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг