Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кўп пул топмоқчимисиз? Сердаромад касбни ўргатадиган бепул курслар

Кўп пул топмоқчимисиз? Сердаромад касбни ўргатадиган бепул курслар

2020 йил нафақат бутун дунёни қайсидир маънода ларзага солган тарихий воқеалари, балки бугунги кунга қадар содир бўлган ва бўлаётган жараёнлари билан эсда қолади.

Мисол тариқасида, Илон Маск ракетани космосга ракетани учириб, уни бус-бутун қайтариб ерга қўндирди. Космосда 5Gни ишга туширди, бунинг натижасида яқин келажакда бутун дунё бўйлаб юқори тезликдаги интернет пайдо бўлади.

Ривожланиш Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Мамлакатимизда IТ-соҳаси фаол ривожлана бошлади, бу эса ўз навбатида IТ-мутахассислари, IТ-компаниялар ва мутахассисликлари бўйича ўқитиладиган курсларга бўлган катта талаб кўринишида ўз самарасини кўрсатяпти.

Бугунги кунга келиб, деярли барча соҳаларда ўзининг ички жараёнлари ва функцияларини қайта ташкил этиш, уларни автоматлаштириш, шу билан дастурчилар ва ишлаб чиқувчиларга бўлган талабни ошираётган кўплаб компанияларни кузатишимиз мумкин. Лекин уларни қаердан топиш мумкин? Ва замон билан ҳамнафас бўлиб IТ-соҳасида яхши мутахассис бўлиш учун қаерда ўқиш ва ўрганиш керак? Бу борада сўнгги пайтларда мамлакатимизда саноғи кун сайин ошиб бораётган курслар ёрдам бериши мумкин. Ушбу мақолада Ўзбекистонда мавжуд бўлган энг фойдали, арзон, пуллик ва бепул, онлайн ва офлайн дастурлаш курслари ҳақида ҳикоя қилинади.

IТ-марказлар курслари

Бугунги кунда деярли барча ҳудудларда ва пойтахтда жойлашган IТ-марказлар туфайли, ҳар бир инсон ёши ва қаердалигидан қатъи назар, келажак касбларини ўрганиш имкониятига эга.

IТ-марказлар  бу – рақамли технологияларни ўрганишингиз мумкин бўлган аҳолининг барча қатламлари учун яратилган ўқув марказларидир. IT-марказларда қуйидаги мутахассисликлар бўйича таълим олиш мумкин:

- Компютер саводхонлиги;

- Чуқурлаштирилган MS Office;

- Веб-дастурлаш тиллари;

- Графика ва дизайн асослари;

- Мобил иловаларни яратиш;

- Python дастурлаш тили;

- Arduino ва LEGO Mindstorms асосида ишлайдиган мобил роботлар;

- ESPORTS: CS: GO, Dota2, FIFA20.

IТ-марказида бир йил ўқиб олий ўқув юртларидаги бир неча йиллик таҳсил берадиганидан кўпроқ билим ва кўникма оласиз.

«Бир миллион дастурчи» курслари

One Million Uzbek Coders – янада қулай дастурлаш курсларининг навбатдаги туркуми. Улар шу даражада қулайки, дарслар ўзбек ва инглиз тилларида мутлақо бепул тарзда ўтилади. OMUC – бу яхши ўқитувчиларни қидиришга вақтини йўқотилмасдан дастурлашни ўрганишни истаган одамлар учун яратилган онлайн платформа. OMUC 4 йўналиш бўйича курсларни ўз ичига олади: Android (Google билан ҳамкорликда), Front-end development, Full-stack development ва Data Analysis.

«One Million Uzbek Coders» лойиҳаси маҳаллий IТ-таълимни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, Ўзбекистон аҳолисига соҳа мутахассисликларини ўзбек тилида арзон ва сифатли ўқитиш имконини беради.

Бундан ташқари, OMUC платформасида курсларни муваффақиятли якунлаш учун платформа битирувчилари Udacity Nanodegree грантини ютиб олиш имкониятига эга, бу эса Udacity платформасида бепул курсларга эга бўлиш имконини беради. Udacity платформаси IT-мутахассислигига йўналтирилган етакчи онлайн таълим платформаси. Ўқув дастурлари ва контент курслари Google, Facebook, Amazon, Autodesk ва бошқа каби етакчи IT-компаниялари билан биргаликда ишлаб чиқилган. Ва буларнинг барчасига ҳеч қандай маблағ киритмасдан эришиш мумкин – бор-йўғи инглиз ёки ўзбек тилларини билиш ҳамда IT-соҳасини ўрганишга бўлган иштиёқ.

IT Парк резидентлари курслари

Навбатдаги самарали ва арзон курслар IT Парк резидентлари курсларидир. IT-таълим соҳасида сифатли хизматларни тақдим этадиган кўплаб IT Парк резидентлари мавжуд. Улардан бири – PDP IT Academy. PDP IT Academy – Android дастурлаш, Python дастурлаш, Frontend, Flutter, iOS бошқалар каби долзарб IT-мутахассисликларини ўрганишингиз мумкин бўлган академия. Барча курслар фақат ўзбек тилида бўлиб, аҳолининг аксариятига таълим жараёнида қийинчилик ва тил тўсиқларисиз ҳолда IT-соҳасига кириш имконини беради.

PDP IT Academy’да ўқишнинг асосий хусусияти шундаки, талабалар ўзлари қандай ўрганишларини танлайдилар. Бунда иккита таълим тартиби мавжуд, биринчиси одатий режим бўлиб, унда талабалар ўзлари учун қулай бўлган тезлик ва вақт билан ўрганадилар. Ушбу режим мактаб ёки университетда ўқиётган ёки ишлаётган ва параллел равишда дастурлашни ўрганишни истаганлар учун жавоб беради. Оддий режимда ўқитиш иш ёки ўқув фаолиятига таъсир қилмайди, чунки у талабанинг вақтини ва тезлигини тартибга солади.

Иккинчи режим – бу интенсив таълим режими. Ушбу режим 8 соатлик дарсни, ҳафтасига камида 5 кунни ўз ичига олади. Интенсив таълим билан сиз кўпроқ билим, топшириқ, амалиёт, тажриба ва энг муҳими, катта натижаларга эришасиз.

Тренинг давомида курс ўқитувчилари ва ўқитувчилари талабаларга портфолиони ва резюме яратиш ҳамда ҳатто иш билан таъминлашга ёрдам беради. Ўқитувчилар ўз талабаларига муайян қийинчиликларни ҳал қилишда ёрдам беришдан доимо мамнун, ўқувчиларга қизиққан барча саволларига аниқ ва батафсил жавоб берадилар.

Бу Ўзбекистонда энг қулай ва арзон курсларнинг кичик жамланмаси эди, улар ёшларга IT-соҳасида муваффақият қозонишга ва муносиб ҳамда ақлли IT-мутахассиси бўлиш имконини беради.

Мақолани ўқиб бўлгач, имкониятларингиз бутун бир уммон эканини, бу уммон эса фақат ва фақат кенгайиб бораётганини тушунишингиз мумкин. Ушбу имкониятлар уммонида сузишни ўрганиш, айниқса, IT-мутахассиси ҳамда яхши даромад қилишни истаганлар учун айни муддаодир. Имкониятни бой берманг ва унга шўнғинг, қўрқманг – чўкиб кетмайсиз, бу ҳақида IT Парк қайғуради!

Муҳим ҳаволалар:

One Million Uzbek Coders: http://uzbekcoders.uz

PDP IT Academy: http://pdp.uz

IT markazlari: http://edu.itcenter.uz

IT Park rezidentlari kurslari: https://education.it-park.uz/

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг