Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Санжар Машриқий

Худодан сўраб, бекор ётма! (арман халқ мақоли)

Ер сайёраси учун таҳдид: «қотил астероидлар»

Ер сайёраси учун таҳдид: «қотил астероидлар»

Фото:«Strana.ru»

Ҳозиргача NASA 21 000 дан ортиқ астероид ва юздан ортиқ кометаларни Ерга энг яқинда жойлашган хавфли объектлар сифатида таснифлаган. Ушбу гуруҳдан икки мингга яқини «потенциал таҳдид» ҳисобланади.

Рўйхатга олинган астероидлар ва кометалар Ер орбитасидан 7,25 млн км масофада жойлашган ва бу тўқнашувлар натижасида катта ҳажмдаги вайронагарчиликлар келиб чиқиши мумкин.

«Нинза астероидлар»

Астероидларни космосда аниқлаш қийин. Астрономлар уларни кузатишда компьютерлардан фойдаланиб, аниқлашга ҳаракат қилишади. Кичикроқ астероидлар хира ёруғлик чиқаради ва уларни Ердан жуда яқин масофадагина илғаш мумкин. Бу астероидлар «Нинза астероидлар» дейилади. «Нинза астероидлар»ни аниқлаш ва йўқ қилиш кўп маблағ талаб қилади.

Ер билан тўқнашувлар қанчалик тез-тез содир бўлади?

Бизнинг сайёрамиз доимо хавф остида. Ҳар куни 100 тоннага яқин чанг ва шағал ўлчамидаги зарралар Ер атмосферасига ишқаланишдан ёниб, соатига 72 000 км тезликда ҳаво молекулалари билан тўқнашади. Бу кичкина тўқнашувлар шунчалик кўп иссиқлик чиқарадики, уларни юлдуздай ярақлаган ҳолда кўриш мумкин. Диаметри 25 метрдан кам бўлган космик жинслари рангли чақнашларни келтириб чиқариши мумкин.

2013 йилда диаметри 20 метр бўлган астероид Россиянинг Челябинск шаҳридан 22.5 км баландликда портлади ва Хиросимага ташланган атом бомбасидан 20-30 баравар кўп энергия чиқарди. Портлаш тўлқини бутун шаҳар бўйлаб уйларнинг деразаларини силкитиб, 1100 дан ортиқ одам жароҳат олишига сабаб бўлди. 1908 йилда диаметри 50-55 метр бўлган космик тошлар Сибир ўрмонлари осмонида портлаб, 80 миллион дарахтни вайрон қилган эди. Агар астероид тўрт соатдан кейин портлаганда, у Санкт-Петербург ҳудудига тўғри келиши ва бутун бошли шаҳарни ер билан яксон қилиши мумкин эди. Бундай портлашлар тез-тез амалга ошмаса ҳам, таъсир доираси ерга салбий таъсир ўтказади.

Астероидларнинг Ер билан тўқнашишини олдини олса бўладими?

Назарий жиҳатдан олдини олса бўлади. Филмлардан фарқли ўлароқ, яқинлашиб келаётган астероидни портлатишга уринишнинг фойдаси йўқ. Астероидлар қуёш тизими шаклланишининг барқарор қолдиқлари бўлиб, космосда сон-саноқсиз тўқнашувларга дош бериб келган. Уларни йўқ қилишга Ер цивилизацияси ва технологияси қодир эмас. Баъзи олимларнинг фикрига кўра, астероид портлатилганда, ядросининг тортишиш кучи яна астероид парчаларини бир-бирига тортиб олиб, ўзини қайта тиклайди ва «йўлида давом этади». Махсус тадқиқотларга кўра, динозаврлар даврига барҳам берган астероиддан икки баравар кичикроқ астероидни йўқ қилиш учун энг катта атом бомбасига қараганда тўрт минг баравар кучли ядро қуроли керак бўлади.

Таҳдид: қотил астероидлар

Диаметри 1.5 кмдан каттароқ бўлган астероид билан тўқнашувнинг оқибатлари глобал фалокатга олиб келади. Бу минимал миқдордаги зарар бўлса ҳам, бу ўлчамдаги астероид билан тўқнашув юзлаб километр нарида жойлашган ҳамма нарсани йўқ қилади ва катта зилзилалар, ёнғинларни келтириб чиқаради. Атмосферага кирадиган чанг ва тутун бир неча ой давомида осмонни қоплаб, Ерни мини-музлик асрига айлантиради. Бутун дунёда ҳосилнинг нобуд бўлишига олиб келади. Бу ўлчамдаги астероид билан тўқнашув, турларнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келиши мумкин. Бундай фалокат бир неча ой давомида қуёшни бутунлай тўсиб, миллиардлаб одамларни умрига зомин бўлиши мумкин. Шу билан бирга, баъзи олимлар портлаш пайтида ўлмаган ва кейинги глобал очликдан омон қолганлар узоқ келажакда яшашлари мумкин деб ҳисоблашади. Колорадо университети геофизикилари инсониятнинг бутунлай йўқолиб кетиши учун диаметри 100 километрга яқин бўлган астероид кифоя қилишини прогноз қилшган. Улар шундай дейишган: «Шундай, қотил астероидлар барчани, биз қурган цивилизацияни бир нафасда тупроққа айлантиради».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг