Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вадим Абрамов Ўзбекистон МТЖ бош мураббийлигидан кетиши инкор этилди

Вадим Абрамов Ўзбекистон МТЖ бош мураббийлигидан кетиши инкор этилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов истеъфога чиқиши ва унинг ўрнини Усмон Тошев эгаллаши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев бу хабарларни рад этди.

— Жавоб бераман, бу ёлғон маълумот, умуман ундай режа, тахмин ва ҳатто гап очилгани йўқ. Вадим Абрамов терма жамоа бош мураббийи сифатида ишини давом эттиради. Буни шахсан ўз номимдан ва ЎФА номидан тасдиқлашим мумкин.

Фақат аниқ маълумотларга ишонинг, текширилмаган маълумотларга чалғиманг, — дея хабар берди Даврон Файзиев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг