Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вадим Абрамов билан матбуот анжумани бироздан сўнг бошланади

Вадим Абрамов билан матбуот анжумани бироздан сўнг бошланади

Фото: fcneftchi.uz

Эртага, 10 октябр куни Ўзбекистон МТЖси Жахон Чемпионати-2022 саралаши иккинчи босқичи 3-туридан ўрин баҳсда Яман термасини қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 17.00да бошланади.

Бугун мазкур учрашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади. Дастлаб 16:30 Яман термаси бош мураббийи иштирокидаги матбуот анжумани ташкил қилинади. 17:00 да эса Яман терма жамоаси «Пахтакор» стадионида расмий машғулот ўтказади.

Сўнгра соат 17:30да миллий терма жамоамиз устози Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этади ва журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин. Миллий жамоамизнинг расмий машғулоти эса 18:00да бошланади. Ҳар икки жамоа машғулотларининг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади.

Xabar.uz матбуот анжуманини ёритиб боришни режалаштирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг