Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Стол тенниси: «Ucell» ғолиблари аниқланди

Стол тенниси: «Ucell» ғолиблари аниқланди

Фото: «Ucell»

«Ucell» компанияси 21—23 октябрь кунлари ўз ходимлари ўртасида стол тенниси мусобақаси ўтказди. Мусобақада ўз кучини кўрсатиш учун 40 нафарга яқин ҳаваскор қатнашди.

Баҳслар Ломоносов номидаги Москва Давлат университети Тошкент шаҳри филиалининг спорт мажмуасида бўлиб ўтди. Мусобақанинг биринчи куни жами олтита гуруҳ ўртасида саралаш ўйинлари ўтказилди. Ҳар бир гуруҳ ғолиблари финал босқичига йўлланма олди.

Фото: «Ucell»

Финал ўйинлари, айниқса, қизиқарли ва кескин тарзда ўтди. 35 ёшгача аёллар ўртасида технологиялар департаменти муҳандиси Камилла Шамсутдинова, 35 ёшгача эркаклар ўртасида моддий бойликларни харид килиш департаменти эксперти Нодирхон Алаутдинов ҳамда 35 ёшдан катта эркак ходимлар ўртасида технологиялар департаменти гуруҳ раҳбари Вячеслав Цой мусобақанинг мутлақ ғолиблари бўлдилар.

Фото: «Ucell»

Камилла Шамсутдинова ва Нодирхон Алаутдиновлар 2019 йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳридаги алоқа корхоналари ходимлари ўртасида ўтказиладиган шаҳар биринчилигида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Мусобақалар якунида барча иштирокчилар махсус дипломлар ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг