Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Терма жамоалар қайтмоқда. Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси йиғин бошлайди

Терма жамоалар қайтмоқда. Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси йиғин бошлайди

Хабарингиз бор футбол бўйча Суперлига ўйинларининг давом эттирилиши расман эълон қилинди. Эндиликда футболчилар машғулотларга қайтган ҳолда мусобақаларга жиддий ҳозирлик кўришни бошлаб юборишди.

Шунингдек, келаси йилги ўсмирлар ва ёшлар ўртасида бўлиб ўтувчи Жаҳон чемпионатларига йўлланма берувчи Осиё чемпионатларига ҳам кам вақт қолмоқда. Шу боисдан Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари ҳам йиғинга киришмоқда. Йиғин олдидан барча футболчилар ва мураббийлар штаби тиббий кўрикдан ўтиши белгиланган.

Олим Шокиров бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси пойтахтимизда ўқув-машғулот йиғинини бугундан бошлашди.

2004-йилда туғилган футболчилардан иборат терма жамоамиз қитъа чемпионатига ҳозирлик жараёнини қисқа танаффусдан сўнг яна давом эттирмоқда. Ўсмирларимиз 4-15 июн кунлари пойтахтимиздаги «Чиғатой» базасида машғулотлар ўтказишади.

Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси эса йиғин учун эртага тўпланишади. Ёшлар терма жамоамиз ҳам 5-15 июн кунлари пойтахтимизда «Чиғатой» базасида бўлажак Осиё чемпионати учун тайёргарлик кўришади.

Эслатиб ўтамиз, ёшлар U-19 ўртасида Осиё чемпионати жорий йилнинг октябр ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтиши белгиланган.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг