Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Светлана Радзивил Токио-2020 билан хайрлашди, Cафина Садуллаева финалда!

Светлана Радзивил Токио-2020 билан хайрлашди, Cафина Садуллаева финалда!

Енгил атлетиканинг баландликка сакраш секторида иштирок этган ҳамюртимиз Светлана Радзивил Токио-2020 билан хайрлашди. Атлетимиз саралаш доирасида 1.93 метр натижадан ўта олмади.

Бошқа бир енгил атлетикачимиз Сафина Садуллаева саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, финал дастурида иштирок этиш имконини қўлга киритди.

Баландликка сакраш йўналишида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Садуллаева 1.95 метр баландликдан ўта олди. Умуман олганда, А ва В гуруҳларида иштирок этган атлетлардан 14 иштирокчига 1.95 метрдан ўтиш насиб қилди.

Ушбу йўналишнинг финал баҳслари 7 август куни Тошкент вақти билан соат 15:35 да бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг