Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Суд олтин тўп соҳибини уй қамоғидан озод қилишни рад этди

Суд олтин тўп соҳибини уй қамоғидан озод қилишни рад этди

Фото: «Mbfs.com.ua»

Парагвай суди 2002 йилда футбол бўйича Жаҳон чемпиони бўлган Бразилия терма жамоаси вакили Роналдиньони уй қамоғидан озод қилиш ҳақидаги илтимосини рад этди, дея хабар берди «Франс Пресс» агентлиги.

7 март куни Роналдиньо билан акаси Парагвай ҳудудига киришда қалбаки паспортлардан фойдаланганликда гумон қилиниб ҳибсга олинган. Апрелнинг бошида судья Густаво Амарилья 1,6 миллион доллар миқдорида гаров эвазига Роналдиньони уй қамоғига ўтказди. Ўшандан бери собиқ футболчи билан акаси Асунсьон марказидаги меҳмонхонада туришибди.

Ушбу иш юзасидан 18 киши ҳибсга олинган, уларнинг аксарияти полиция ёки иммиграция хизмати ходимларидир.

2019 йил ёздаги хабарга кўра, суд Риу-Гранди-ду-Сул штати прокуратураси тўлашни талаб қилган жарима туфайли 40 ёшли Роналдиньонинг Бразилияни тарк этишини тақиқлаб қўйганди. Уни сувни муҳофаза қилиш ҳудудида ноқонуний қурилиш объекти билан алоқаси борлигида айблашмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг