Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Суарес «Барселона»да қоладими?

Суарес «Барселона»да қоладими?

Фото: «Football-Fun.ru»

«Барселона» ҳужумчиси Луис Суареснинг каталонияликлар билан шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар тузилган. Унинг ўзи клубда қолишни истамоқда ва бунга ишонади, дейилади «Корреспондент» хабарида.

«Мен клубда жудаям бахтлиман, бу ерда ҳамма нарсага эришдим. Статистика ва бошқа кўрсаткичлар менинг фойдамга ишламоқда. Шартномамни узайтиришга тайёрман, ўйлашимча, биз бунга тез орада эришамиз», — «Sport» Суаресдан ана шундай иқтибос келтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда уругвайлик футболчи «Барселона» сафида 21 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди, 9 та голли пас узатди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг