Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Спортчи она шаҳри учун озиқ-овқатга бир миллион доллар сарфлади

Спортчи она шаҳри учун озиқ-овқатга бир миллион доллар сарфлади

Фото: Emiliano Sordi/Twitter.com

ММА жангчиси, аргентиналик Эмильяно Сорди жонажон Рио-Куарто учун бир миллион доллар сарфлади. Спортчи бу пулга маҳаллий аҳоли учун озиқ-овқат сотиб олган.

Ўтган йили Сорди Профессионал жангчилар лигасида ғолиб чиққанди. Чемпион бўлгани учун бир миллион доллар мукофот пулини қўлга киритди. Бироқ жангчи бу пулни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юбормасдан, она шаҳрида истиқомат қилаётган одамларга ёрдам беришга қарор қилди.

Рио-Куарто аҳолиси 184 минг кишидан иборат. Ўша ерда туғилиб ўсган спортчи Профессионал жангчилар лигасида чемпион бўлганда кўз олдига шаҳар шароитини келтирди. Сордининг таъкидлашича, маҳаллий аҳолига жуда қийин, иқтисодий вазият ачинарли аҳволда. У коронавирус туфайли жорий этилган карантин шароитида аҳолига озиқ-овқат тарқатди. Бошида кунига 300, кейин эса 3000 киши ёрдам олди, дея хабар берди «MMA Junkie» портали.

Ҳозирги вақтда спортчи 29 ёшда. Ўзининг профессионал карьераси давомида Сорди рингда 22 марта ғалаба қозониб, 8 марта мағлуб бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг