Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

La Gazzetta dello Sport: «Элдорнинг голлари «Рома»ни ЕЧЛга олиб чиқади

La Gazzetta dello Sport: «Элдорнинг голлари «Рома»ни ЕЧЛга олиб чиқади

«Бунёдкор» футбол жамоаси ўйинчиси Фаррух Икромов тиззасидан жароҳат олиб, Италияда жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди. Икромов Италия чемпионатида ўйнаётган энг яқин дўсти Элдор Шомуродов ҳақида машҳур италян газетаси «La Gazzetta dello Sport»га интервю берди.

«17 ёшимда ватанимиздаги энг муҳим жамоалардан бири «Бунёдкор»га келдим. Ўшанда асосий таркибга киришимда Элдор кўп ёрдам берган. Уни кўргани тез-тез борардим, бу унга малол келмаган. Аксинча ҳамиша ёрдамини аямаган», дейди Икромов Элдор билан дўстлиги ҳақида гапираркан.

Унинг таърифлашича, Шомуродов футболчи сифатида ўзига жуда талабчан, ҳеч қачон таслим бўлмайди.

«У ҳар доим қаерда гол уришни жуда яхши билади. Мана кўрасизлар, унинг голлари «Рома»ни Чемпионлар лигасига қайтаришда ҳал қилувчи бўлиб хизмат қилади», дейди Фаррух.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг