Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Роналдунинг куни туғди

Роналдунинг куни туғди

Кеча, 9 феврал куни Криштиану Роналду миллий чемпионатлардаги 500-голини киритди: Саудия Арабистони чемпионати доирасида «Ал-Ваҳда» дарвозасига киритган биринчи голи тарихийга айланди.

Кеча Роналдунинг куни туғди. «Ан-Наср» «Ал-Ваҳда»ни 4:0 ҳисобида доғда қолдирди. Қолган голлар ҳам португал юлдузи ҳисобига ёзилди — покер!

Роналду сардорлигидаги «Ан-Наср» 16 ўйиндан сўнг 37 очко тўплаб турнир жадвалида карвонбошилик қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг