Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Роналду ва Месси гол урган ўйин шоуга айланиб кетди

Роналду ва Месси гол урган ўйин шоуга айланиб кетди

«ПСЖ» ўртоқлик ўйинида «Ал-Ҳилол» ва «Ан-Насср» юлдузларидан иборат жамоага қарши баҳс олиб борди.

Саудия Арабистонида кечган учрашувнинг 3-дақиқасида Лионель Месси парижликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 34-дақиқада Криштиану Роналду пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, ПСЖ бир киши кам бўлиб қолди. Ҳакам меҳмонлар ҳимоячисига қизил карточка кўрсатди.

Шундан сўнг учрашув голлар шоусига айланиб кетди. Аввалига Маркиньос ПСЖни олдинга олиб чиқди, бироз вақт ўтиб Роналду яна ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлим ҳам жами бешда гол киритилди ва якунда «ПСЖ» 5:4 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.

«Ан-Насср»/«Ал-Ҳилол» — «ПСЖ» 4:5

Голлар: 0:1 – Месси (3), 1:1 – Роналду (34, пенальти), 1:2 – Маркиньос (43), 2:2 – Роналду (45+6), 2:3 – Рамос (53), 3:3 – Чжан Ҳйн Су (56), 3:4 – Мбаппе (60, пенальти), 3:5 – Экитике (78), 4:5 — Талиска (90+4).

«ПСЖ»: Навас (Доннарумма, 62), Ҳакими (Пембеле, 62), Маркиньос (Данилу, 46), Рамос (Бицҳиабу, 62), Бернат, Руис (Мендеш, 62), Солер (Гарби, 62), Саншеш (Витиня, 46), Неймар (Заир-Эмери, 62), Месси (Кари, 62), Мбаппе (Экитике, 62).

«Ан-Насср»/«Ал-Ҳилол»: Ал-Овайс, Чжан Ҳён Су, Ал-Булайхи, Ал-Ганам (Ал-Авжами, 46), Абделҳамид, Густаво, Ал-Ҳайбари (Канно, 61), Мартинес (Каррильо, 61), Марега (Талиска, 46), Роналду (Матеус Перейра, 61).

Четлатиш: Бернат (39).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг