Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Реал» тикланадими, Мессининг рақобатчилари кимлар? Бошланаётган Ла Лиганинг асосий интригалари

«Реал» тикланадими, Мессининг рақобатчилари кимлар? Бошланаётган Ла Лиганинг асосий интригалари

Фото: «ck10 Media»

Ўтган йилги футбол мавсуми инглиз жамоалари учун зафарли келди: улар испанларни мардонавор суриб чиқаришди. Устига-устак, Ла Лиганинг ўзи нурсиз ўтди: «Реал» қуйи поғоналардан аранг ўрмалаб чиққан бўлса, Месси ҳадеб гол ураверишдан чарчади. Қизиқ, янги мавсумда нималар бўларкин?

Янгиланган «Реал»

Қироллик жамоаси ўтган мавсумни бой берди: мамлакат чемпионатида учинчи ўрин, УЕФА Чемпионлар лигасини жуда эрта тарк этиш, ахир бунгача уч йил кетма-кет ғалаба қозонганди-ку (2016, 2017, 2018), яна мураббийлар алмашинуви... Олимп чўққисига қайтиш учун энди «Реал»га шов-шувли трансферлар керак, ахир шуларни деб Зайниддин Зидан қайтиб келди-да. У Поль Погба билан Килиан Мбаппени сотиб қилишни сўради, лекин ҳозирча «Реал» фақат Бельгия терма жамоаси етакчиси Эден Азарни қўлга киритгани билан мақтанмоқда. Нима ҳам дердик, буям чакки эмас. «Челси»нинг собиқ ўйинчисига Мадрид осмонида Криштиану Роналдудек порлаш қийин, лекин у Испанияда кўпчиликни ҳайратга солиши аниқ.


Фото: «Sportbox»

Эден Азар, 28 ёш

  • Трансфер қиймати — €110 млн.
  • ЖЧ-2018 бронза медали соҳиби
  • Икки карра Англия чемпиони (2014/15, 2016/17)
  • Франции чемпиони (2010/2011)
  • Икки карра ЕЛ ғолиби (2012/2013, 2017/2018)

Чемпионат бошланишига бир неча кун қолганда оммавий ахборот воситалари Зиданнинг трансфер компаниясидан норозилиги ва яқин кунларда жамоани тарк этиши ҳақида ёза бошлади. Дарҳақиқат, жамоа устуни олдингидай қолди. Ҳатто испан таблоидларининг фикрича, Зидан билан зиддиятга борган Гарет Бэйл ҳам кетмади. Умуман олганда, «Реал»ни бу мавсум ҳам сиз билган ўша-ўша Карим Бензема, Марсело, Лука Модрич, Серхио Рамос «судрайдиган» бўлди.

Месси ва Ко

«Реал»нинг асосий рақиби — «Барселона» экани ҳеч ким инкор этолмайдиган анъанага айланиб улгурди. Диего Симеоне бошқарувидаги Мадриднинг «Атлетико»си иккинчи йилдирки бу икки рақиб ўртасига суқилиб кирадиган бўлиб қолди. Жорий йил ҳам бундан мустасно эмас — жамоа яхшигина кучайиб олган ва курашга тайёр. Бироқ «Барселона» мадридликлар орасида яна фаворит.

Каталонияликлар ёзда шусиз ҳам топ-жамоани янада мустаҳкамлади. Биринчидан, «Атлетико»дан жаҳон чемпиони Антуан Гризманн келган бўлса, иккинчидан, энди уларда «Аякс»да ёрқин мавсумни ўтказган Френки де Йонг ҳам бор.


Фото: «Football HD»

Антуан Гризманн, 28 ёш

  • Трансфер қиймати — €120 млн.
  • Жаҳон чемпиони (2018)
  • ЕЛ ғолиби (2017/18)
  • УЕФА Суперкубоги соҳиби (2018)

Фото: «Soccernews»

Френки де Йонг, 22 ёш

  • Трансфер қиймати — € 75 млн. (плюс € 11 млн. бонуслар)
  • Мамлакат чемпиони (2018/19)
  • Мамлакат кубоги соҳиби (2018/19)
  • ЕЛ финалчиси (2016/17)

Бунақа таркиб билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишга бемалол ҳаракат қилса бўлади. Бироқ бунда уларнинг Ла Лигадаги позицияси сустлашиб қолиши эҳтимолдан холи эмас. Бу эса «Атлетико» ва «Реал»га қўл келиши турган гап.

Фото: «Ftbl.ru»

Лионель Месси яна энг яхши бомбардир бўлишига шубҳа йўқ. Терма жамоада ҳеч қандай совринни юта олмаса-да, аргентиналик Ла Лиганинг асосий юлдузи бўлиб қолаверади. Азалий рақиби Роналду эса аллақачон кетган, демак, янги рекордлар ўрнатиши мумкин. Рақиблар йўқ-да.

Нима бўлганда ҳам, Испания чемпионатининг янги мавсумидан янгидан-янги юлдузларни, ёрқин «эль-класико» ва қизиқарли учрашувларни кутиб қоламиз.

Биринчи тур жадвали

16 август

«Атлетик» — «Барселона» (00:00 т.в.)


17 август

«Сельта» — «Реал» (20:00 т.в.)

«Валенсия» — «Реал Сосьедад» (22:00 т.в.)

«Мальорка» — «Эйбар» (23:00 т.в.)

«Леганес» — «Осасуна» (00:00 т.в.)

«Вильярреал» — «Гранада» (00:00 т.в.)


18 август

«Алавес» — «Леанте» (20:00 т.в.)

«Эспаньол» — «Севилья» (22:00 т.в.)

«Реал Бетис» — «Вильядолид» (00:00 т.в.)


19 август

«Атлетико Мадрид» — «Хетафе» (01:00 т.в.)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг