Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонлик 26 ёшли спортчи ЙТҲ қурбони бўлди

Ўзбекистонлик 26 ёшли спортчи ЙТҲ қурбони бўлди

AГМК футзал жамоаси аъзоси Тимур Бердиев йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди.

Тимур Бердиев 1995 йилда дунёга келган. Футзалда фаолиятини ҳаваскорлар лигасида бошлаган. «Aрдус», «Пахтакор», AГМК футзал жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 2021 йил қишки трансфер ойнасида Бишкекнинг «Фарватер» жамоасига ўтиши режалаштирилган эди.

Хабарларга кўра, футзалчи 2021 йил 27 февраль куни Андижондан Тошкентга «Matiz» автомашинасида йўловчи сифатида қайтаётган бўлган. Қамчиқ довонида «Matiz», «Nexia» ва «Ticо» автомобиллари йўл транспорт ҳодисасига учраган. Тўқнашув оқибатида Тимур Бердиев ҳаётдан кўз юмган. ЙТҲ натижасида яна бир бир йўловчи жароҳат олгани айтилмоқда. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси AГМК футзал жамоаси аъзоси Тимур Бердиевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинлари ва оила-аъзоларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг