Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон терма жамоаси йил охиригача «Миллий» стадионда ўйин ўтказмайди

Ўзбекистон терма жамоаси йил охиригача «Миллий» стадионда ўйин ўтказмайди

ЎФА президенти Абдусалом Азизов ассоциация раҳбарияти, бошқарма ҳамда бўлимлар раҳбарлари билан йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар бергандик.

Яқин муддат ичида Ўзбекистон миллий терма жамоаси, олимпия ва ёш тоифадаги терма жамоаларимиз саралаш турнирларига киришадилар. ЎФА президенти терма жамоаларимизнинг иш режалари билан яқиндан танишди.

Дарвоқе, миллий терма жамоамизнинг яқин вақт ичида ўтказадиган ўйинлари учун «Миллий» стадион майдони ҳали талаб даражасида эмаслиги эътироф этилди. Йил охиригача ушбу стадион чимини тартибга келтириш вазифаси қўйилди. Унга қадар терма жамоалар бошқа стадионларда ҳам учрашувлар ўтказиши таклифи берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг