Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон миллий каратэ федерациясига янги раис сайланди

Ўзбекистон миллий каратэ федерациясига янги раис сайланди

Фото: ЎзА

Спортни ривожлантириш вазирлигида Ўзбекистон каратэ WKF федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Бунга қадар Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти масъул ходими бўлиб ишлаган Рашид Азатович Талиповнинг Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси раиси лавозимига номзоди делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Шу пайтгача федерация раҳбари сифатида фаолият олиб борган Аламжон Муллаев, шунингдек, федерациянинг турли раҳбарлик органларида меҳнат қилиб келаётган Бахтиёр Нигматуллаев, Анвар Муҳамедов, Сапармурод Жиемуротов, Илҳом Мамадалиев, Бурхон Раҳмонов ҳамда Дилноза Бакирова раис ўринбосарлари, бунгача федерация ижрочи директори лавозимида ишлаган Фаррух Тошкенбоев федерация бош котиби этиб сайланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг