Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбек шахматчиси АҚШда ўтган мусобақада ғолиб бўлди

Ўзбек шахматчиси АҚШда ўтган мусобақада ғолиб бўлди

Жорий йилнинг 14-18 ноябр кунлари АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида «Маршалл» шахмат клубида Маршалл чемпионати ўтказилди. Ушбу мусобақа 103 марта ўтказилди.

«Маршалл» шахмат клуби 1915 йилда гроссмейстер Маршалл томонидан ташкил қилинган ва 1916 йилдан бери «Маршалл чемпионати» ўтказилиб келинмоқда. Бу йил ташкил қилинган турнирда Ўзбекистон номидан Ҳамроқулов Жўрабек қатнашиб, Маршалл чемпионатининг 103-чемпионига айланди. Турнир ҳар йили ўтказилиб, бу йилги баҳсда 10 шахматчи қатнашди. 40 юришга 90 дақиқа ажратилиб, ҳар бир юришга 30 секунд қўшимча вақт берилди.

Жўрабек Ҳамроқулов ушбу мусобақада рақибларини мағлубиятга учратиб, ғолиб бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг