Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбек гимнастларининг навбатдаги муваффақиятлари

Ўзбек гимнастларининг навбатдаги муваффақиятлари

UzAuto ва Ўзбекистон гимнастика федерациясининг бутун жамоаси спорт ва бадиий гимнастика бўйича терма жамоамизни V Ислом бирдамлиги ўйинларидаги ажойиб натижалари билан табриклайди.

Кеча Тошкент халқаро аэропортида 9-18 август кунлари Туркияда ўтказилган бешинчи Ислом бирдамлиги ўйинларидан қайтган Ўзбекистон делегациясини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу мусобақаларда ўзбекистонлик спортчилар 158 та медални қўлга киритган бўлса, шундан 17 таси гимнастларимиз ҳисобига ёзилди.

Қуйида, гимнастика бўйича аёллар жамоасининг ютуқлари келтириб ўтилади:

Ўзбек ва жаҳон гимнастикаси афсонаси Оксана Чусовитина бешинчи Ислом бирдамлиги ўйинларида олтин медални қўлга киритди.

Чусовитина ўзининг севимли дастури – таяниб сакраш бўйича энг яхши натижа қайд этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Оксана Чусовитинадан кейин яна бир гимнастикачимиз Дилдора Арипова олтин медал соҳибига айланди. Элвира Ракованинг шогирди бўлмиш Дилдора тўсинда аъло даражада ҳаракат қилди.

Ракованинг яна бир шогирди Оминахон Халилова пол машқлари бўйича иккинчи поғонага кўтарилди.
Шу тариқа, барча қизларимиз ушбу мусобақада турли мукофотларга сазовор бўлишди. Ўзбекистон гимнастика федерацияси раҳбарияти барча спортчиларимизни Конядаги ушбу стартда кўрсатган муваффақиятлари билан табриклайди ҳамда Стелла Кошечкина, Элвира Ракова, Андрей Нилов, Андрей Маркелов ва юксак савияли спортчиларни тайёрлаш, юртимиз шарафини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган барча мураббийлар, хореографлар, шифокорлар, массажчилар ва бошқа ходимларга ўз миннатдорчилигини билдиради.

Олтин - Оксана Чусовитина, таяниб сакраш

Олтин - Дилдора Орипова, тўсиқдаги машқлар

Кумуш - жамоавий кўпкураш (Оксана Чусовитина, Дилдора Арипова, Оминахон Халилова)

Кумуш – Дилдора Арипова, яккакураш.

Кумуш – Оминахон Халилова, пол машқлари.

Жами: 5 та медал

Шунингдек, спортчиларимиз бадиий гимнастика бўйича ҳам яхши натижа кўрсатишди. Кониядаги ареналарда яна Ўзбекистон мадҳияси янгради.
Хусусан, гуруҳ машқларида қизларимиз энг зўр натижа қайд этишди. Шаҳзода Ибрагимова, Наргиза Жуманиёзов, Нилуфар Аъзамова, Мумтозабону Ишоқзода, Мария Пак ва Хуршидабону Абдурауфовалар 5 ҳалқа дастури бўйича 34,750 балл тўплаган ҳолда олтин медални қўлга киритишди.

Тахмина Икромова (ҳалқа) терма жамоа коллекциясига олтин медал қўшиб қўйди.

Жамоа кўпкурашида 6 та кумуш медал (Икромова, Ташкенбаева, Раҳимова), кўпкураш гуруҳ машқларида — Шахзода Ибрагимова, Наргиза Жуманиёзова, Мумтоза Исхакзода, Нилуфар Аъзамова, Мария Пак, Хуршида Абдурауфова ва Тахмина Икромова томонидан кумуш медал қўлга киритилди. (копток, чўқмор, лента), гуруҳ (3+2)

Сабина Ташкенбаева ҳисобига 1 бронза медали ёзиб қўйилди.

Жами: 9 та медал

Гимнастика бўйича эркаклар жамоаси ҳам катта муваффақиятларга эришди:

Кумуш, жамоа кўпкураш - Расулжон Абдураҳимов, Абдулла Азимов, Хабибулло Эргашев.

Расулжон Абдураҳимов бронза, яккалик кўпкураш ва нотекис тўсиқларда бронза медалига сазовор бўлди.

Натижа: 3 та медал

«Ўзавтосаноат» Расулжон Абдураҳимов, Абдулла Азимов ва Ҳабибулло Эргашевни муваффақиятли чиқишлари билан табриклайди. Шунингдек, компания Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари Мирзаев Равшан, Галкин Евгений ва Абдусаматов Хусниддинни табриклайди. Ушбу мураббийларнинг шогирдлари томонидан юқори натижалар қайд этилди ва юртимиз байроғи юқорига кўтарилди.

«Ўзавтосаноат» компанияси узоқ йиллар давомида Ўзбекистондаги Гимнастика федерациясининг бош ҳомийси бўлиб, спортчиларимизнинг барча ташаббусларини доимо қўллаб-қувватлаб келади.

UzAuto компаниясининг бутун жамоаси ва Ўзбекистон Гимнастика Федерацияси гимнастикачиларимизга янги ғалабалар тилайди! Сиз мамлакатимиз фахрисиз!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг