Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олмалиқда президент соврини учун жаҳон чемпионати ўтказилади

Олмалиқда президент соврини учун жаҳон чемпионати ўтказилади

Жорий йилнинг 8-11 август кунлари Ўзбекистон президенти соврини учун белбоғли кураш бўйича 2002-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Олмалиқ шаҳрида жойлашган “Олмалиқ КМК” АЖ спорт мажмуаси мезбонлик қиладиган чемпионатга Германия, Исроил, Ҳиндистон, Эрон, Хитой каби дунёнинг 40 га яқин мамлакатидан 200 га яқин полвонлар келиши кутилмоқда.

Жаҳон биринчилигида ўғил болалар 42, 45, 50, 55, 60, 65, 71, 77, 85, 95 кг.гача ва 95 кг.дан юқори вазн тоифаларида куч синашса, қизлар 44, 48, 52, 57, 63, 70 кг.гача ва 70 кг.дан юқори вазнда ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Мусобақада ўз вазн тоифаларида 1-ўринни қўлга киритган полвонлар 1500 АҚШ доллари, 2-ўрин соҳиблари 1000 АҚШ доллари ҳамда 3-ўринга сазовор бўлган полвонлар эса 500 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотлари билан ҳам тақдирланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг