Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олимпиада ғолибларига эсдалик нишонлари топширилди (фоторепортаж)

Олимпиада ғолибларига эсдалик нишонлари топширилди (фоторепортаж)

Фото: «Olympic.uz»

Токио-2020 қаҳрамонлари «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишонлари билан тақдирланишди, дея хабар тарқатди olympic.uz сайти.

Хабарингиз бор, Токио-2020 Олимпия ўйинлари қаҳрамонлари юртимизга қайтиб келишгач ҳурматли Президентимиз томонидан юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган эди. Бугун улар Энг улуғ, энг азиз байрамимиз муносабати билан «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишонлари билан тақдирланишди. Тадбир МОҚда бўлиб ўтди. Унда Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги Қўмита раҳбарияти, спортчиларимиз ва уларнинг мураббийлари, Баҳодир Махситов бошчилигидаги спорт фахрийлари ҳам иштирок этишди.

Тадбирни МОҚ раҳбари очиб берди ва атлетларимизнинг Олимпия ўйинларида қайд этган ғалабаларини яна бир бор ёдга олиб, барчани Мустақиллик байрами билан қутлаб ўтди. Шундан сўнг Қўмита раҳбарияти, спортчи ва мураббийларга эсдалик нишонларини берилди. Унга кўра,

МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов;

Бокс бўйича Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов ва унинг мураббийи Тўлқин Қиличев;

Оғир атлетика бўйича Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони ва рекордчиси Акбар Жўраев ва унинг мураббийи Фарҳод Умрзоқов;

Таэквондо WT бўйича Токио-2020 чемпиони Улуғбек Рашитов ва унинг мураббийи Павел Хан;

Эркин кураш бўйича Токио-2020 Олимпиадаси бронза медали соҳиби Бекзод Абдураҳмонов ва унинг мураббийи Музаффар Абдураҳмонов;

Дзюдо бўйича Токио-2020 Олимпиадаси бронза медали соҳиби Давлат Бобонов ва унинг мураббийи Нурали Қобуловга «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишонлари топширилди.

Тадбир якунида Баҳодир Махситов ҳам сўз олиб, спорт ҳукуматимиз томонидан доимо эътибор марказида бўлиб келаётгани, спортчи ва мураббийларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида гапириб, тақдирланганларни фахрийлар кенгаши номидан қутлаб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг