Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нурмагомедов жамоасидаги спортчи жангдан олдин ҳушидан кетди

Нурмагомедов жамоасидаги спортчи жангдан олдин ҳушидан кетди

Фото: «Youtube.com»

Россиялик MMA жангчиси Ислом Мамедов кореялик «UAE Warriors 13» мусобақасида Кьюн Пьо Ким билан бўладиган жангдан олдин ҳушидан кетиб қолди. Бу ҳақда журналист Жон Хьон Ко «Twitter»да хабар берди.

Жанг 25 сентябрь куни Абу-Дабида ўтказилиши керак эди. Бироқ россиялик спортчининг аҳволи туфайли у бекор қилинди. Таъкидланишича, вазнини ҳаддан ташқари ўзгартиргани боис Мамедовнинг аҳволи ёмонлашиб қолган.

30 ёшли Мамедовнинг ҳисобида 18 та ғалаба, битта мағлубият ва MMA қоидаларига кўра ўтказилган жангда битта дуранг бор. У Абдулманноп Нурмагомедовнинг тарбияланувчиси ҳисобланади ва енгил вазнда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов билан шуғулланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг