Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Неймар коронавирусни қаерда юқтириб олди?

Неймар коронавирусни қаерда юқтириб олди?

Фото: «Foot.life»

«Пари Сен-Жермен»нинг коронавирусга тест натижалари мусбат чиққан уч нафар футболчиси орасида бразилиялик ҳужумчи Неймар ҳам бор. Бу ҳақда «AS» хабар берди.

Парижликларнинг тасдиқлашича, жамоада учта COVID-19 ҳолати аниқланган, лекин ўйинчиларнинг номлари эълон қилинмаяпти. «AS» маълумотига кўра, гап Неймар, аргентиналик Анхель Ди Мария ва Леандро Паредес ҳақида бормоқда.

Футболчилар карантинга олинган. Катта эҳтимол билан Неймар Чемпионлар лигаси финалидан сўнг вирусни юқтириб олган. ПСЖ Франция чемпионати раҳбариятига мусобақани 29 августдан 10 сентябрга кўчиришини сўраб мурожаат қилганди. Бунга клубнинг 10 кун ичида учта Европа кубоги ўйинини ўтказган ўз футболчиларига дам олиш имкониятини бериш хоҳиши сабаб бўлди. Шу билан бирга, Неймар, Ди Мария ва Паредес имкониятдан фойдаланиб, дам олиш учун Ибицага борган ва у ерда, «AS» тахминига кўра, коронавирусга чалинган бўлиши мумкин.

ПСЖ Чемпионлар лигаси финалида Мюнхеннинг «Бавария» жамоасига мағлуб бўлди. 10 сентябрь куни жамоа Франция чемпионати доирасида «Ланс»га қарши майдонга тушади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг