Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийда «Ал-Хоразмий авлодлари» танлови ўтказилди

Навоийда «Ал-Хоразмий авлодлари» танлови ўтказилди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан амалга оширилаётган учинчи ташаббус – «Аҳоли ва ёшлар ўртасида компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш» бўйича тадбирлар доирасида республикадаги барча шаҳар ва туман марказларида Рақамли технологиялар ўқув марказлари, ахборот технологиялари бўйича тўгараклар босқичма-босқич ташкил этилмоқда.

Рақамли технологиялар ўқув марказининг Навоий шаҳар филиалида илк бор «Ал-Хоразмий авлодлари» номли компьютер технологиялари ва интернет саводхонлиги бўйича  ёшлар ўртасида танлов ўтказилди, деб хабар бермоқда АКТ вазирлиги ахборот хизмати.

Веб-дизайн асослари, Киберспорт ва Роботехника йўналишида ўтказилган танловда энг кучлилар аниқланди.

Танлов иштирокчиларига компьютер графикаси асослари, операцион тизимлар ва офис иловаларида ишлаш кўникмаларини шакллантириш, компьютер ва интернет тармоғидан самарали  фойдаланиш  ва ахборот хавфсизлигининг умумий тушунчалари борасида мутахассислар томонидан мастер класслар ўтказилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг учинчи йўналиши – аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни кенг жорий этиш ва оммалаштириш борасида ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда. Ҳозирги кунгача Республика бўйлаб 22 та Рақамли технологиялар ўқув марказлари фаолият олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг