Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Насаф» ва «Бунёдкор» футбол мактаби икки юлдузли академия мақомини олди

«Насаф» ва «Бунёдкор» футбол мактаби икки юлдузли академия мақомини олди

2019 йилнинг 29 октябрь санасида ОФКнинг ишчи гуруҳи юртимизга ташриф буюриб, «Бунёдкор» футбол академиясининг бугунги фаолияти яқиндан танишганди. Бундан ташқари ишчи гуруҳ «Насаф» футбол мактабининг фаолиятини ҳам ўрганган эди. Қарши шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган клуб матбуот хизмати ходими Сардор Нуров томонидан хабар қилинишича, бу икки клуб футбол мактаби икки юлдузли академия мақомини олган.

«Ўзингизга маълум, «Насаф» футбол мактаби миллий терма жамоа ва юртимизнинг турли ёшлардаги жамоаларига футболчилар етказиб бермоқда. Бунга биргина мисол қилиб Таиланд давлатида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида иштирок этган тўққиз нафар футболчиларимизни келтириб ўтишимиз мумкин. Булар: Ойбек Бозоров, Бобир Абдихолиқов, Шерзод Насруллаев, Азизжон Ғаниев, Шароф Муҳитдинов, Абдувоҳид Неъматов, Дилшод Саитов, Ислом Кенжабоев, Илҳом Алижоновлар.

4 феврал куни ОФК «Насаф» ҳамда «Бунёдкор» академияларига икки юлдузли, Андижон футбол мактабига бир юлдузли мақоми берилганлиги бўйича расмий ҳужжатни эълон қилди», — дея ёзади Сардор Нуров.

Маълумот учун, Осиё давлатлари орасида уч юлдузли мақомга фақатгина Қатарнинг машҳур «Эспайр» академияси эга ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг