Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мурод Хонтўраев россиялик Евгений Мякинкинни муддатидан аввал мағлубиятга учратди

Мурод Хонтўраев россиялик Евгений Мякинкинни муддатидан аввал мағлубиятга учратди

Машҳур ММА юлдузимиз Мурод Хонтўраев икки йиллик танаффусдан сўнг яна рингга қайтди.

Кеча оқшом «Осиё айиғи» пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ўзининг профессионал жангини ўтказди. Хонтўраев россиялик 33 ёшли ММА жангчиси Евгений Мякинкинга қарши рингга чиқди ва рақибини муддатидан аввал бўғиш усули билан мағлубиятга учратди.

Ушбу жангни бевосита спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг куёви Отабек Умаров ҳам кузатиб борган ва баҳс якунланиши билан рингга чиқиб, Мурод Хонтўраевни ғалаба билан табриклаган.

Маълумот учун, Евгений Мякинкин шу кунгача 14 та жангда ғалаба қозонган эди. Кечагиси билан қўшиб ҳисоблаганда мағлубиятлари сони 9 тага етди. Рақибларини 4 та жангда муддатидан аввал таслим этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг