Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ММА жангчиларига «Spark» берган ҳоким боксчиларга 8 млн. сўм туҳфа этди

ММА жангчиларига «Spark» берган ҳоким боксчиларга 8 млн. сўм туҳфа этди

Фото: sports.uz

Кеча бўлиб ўтган тадбирда Андижон вилояти ҳокими профессионал боксчиларни ҳам тақдирлаган.

Хабар берганимиздек, кеча Андижон ҳокими ММА жангчилари Нурсултон Рўзибоев, Аҳлиддин Мирзадавлатов ва Авлиё Ҳамидовларга «Spark» автомобили ҳамда Нурсултон Рўзибоев 100 млн сўм берган эди.

Хабар қилинишича, тадбирда профессионал боксчилар Қудратулло Абдуқаҳҳоров, Азизбек Абдуғофуров, Равшанбек Умурзақов, Ҳусниддин Пўлатовларга ҳоким томонидан 8 млн. сўм туҳфа этилган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистонда янги аралаш жанг санъати федерацияси ташкил қилиниб, унга президентнинг кенжа куёви Отабек Умаров президент этиб тайинланганди.

Сўнг ММА бўйича Тошкентда катта турнир ўтказилди. Ушбу мусобақага дунёнинг таниқли спортчилари, хусусан, UFC бўйича жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов фахрий меҳмон сифатида келганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг