Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ливерпуль» — «Норвич»: АПЛни автогол очиб берди

«Ливерпуль» — «Норвич»: АПЛни автогол очиб берди

Фото: «UA-Football»

Англия премьер-лигаси янги мавсумининг илк ўйини «Ливерпуль» ва «Норвич» ўртасида бўлиб ўтди.

Ливерпулдаги «Энфилд» стадионидаги ўйин майдон эгаларининг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди.

Деярли ҳамма гол биринчи таймда урилди: ғолиблар сафида Муҳаммад Салоҳ (19-дақиқа) Виржил ван Дейк (29-дақиқа) ва Дивок Ориги (42-дақиқа) ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди.

Аммо мавсумнинг илк голи Салоҳники эмас: 7-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси Грант Хэнли ўз дарвозасини нишонга олиб қўйди. 64-дақиқада эса фин ҳужумчиси Теему Пукки «Ливерпуль» дарвозасига йўл топа олди.

«Ливерпуль» асосий посбони бразилиялик Алиссон 39-дақиқада жароҳат олиб майдонни тарк этди, унинг ўрнини испаниялик Адриан эгаллади.

АПЛнинг кейинги турида «Ливерпуль» 17 август куни «Саутгемптон» меҳмони бўлади, «Норвич» эса шу куни «Ньюкасл»ни қабул қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг