Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЖЧ-2022 ўтказиладиган янги стадион очилди: «Ҳақиқий санъат асари»

ЖЧ-2022 ўтказиладиган янги стадион очилди: «Ҳақиқий санъат асари»

Фото: «AS English»

Қатарда 2022 йилги жаҳон чемпионати ўтказиладиган футбол стадионларидан бири фойдаланишга топширилди. Бу пойтахт Доҳадаги «Ал-Тумама» стадиони.

Фото: «Supreme Committee»

Меъмор Иброҳим Жайда лойиҳаси бўйича қурилган стадион шаклан араб эркакларининг бош кийими — гуфияга ўхшаш. Трибуналари 40 минг томошабинга мўлжалланган. «Ал-Тумама» — ЖЧ-2022 ўйинларини ўтказиш учун қурилаётган саккизта стадионнинг бешинчиси.

Фото: «Al Jazeera»

ФИФА президенти Жанни Инфантино янги спорт иншоотига юқори баҳо берди. «Ал-Тумама» стадиони — ҳақиқий санъат асари», — унинг сўзларини келтирмоқда ТАСС.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги Жаҳон чемпионати 21 ноябрдан 18 декабргача Қатарнинг бешта шаҳридаги саккизта стадионда бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг