Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жавраил Шапиев Олимпиада медали учун курашадиган бўлди

Жавраил Шапиев Олимпиада медали учун курашадиган бўлди

Эркин курашчимиз Жавраил Шапиев (-86 кг) кечки дастурда Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бронза медали учун курашиш имкониятини қўлга киритди.

Ўтиш босқичида Шапиев лицензион жаҳон чемпионатида бронза медали орқали Олимпиадага йўлланма олган швейцариялик Стефан Рейхмут билан курашди. Муросасиз курашда вакилимизнинг қўли баланди келди ва кечки дастурда бронза медали учун курашадиган бўлди. Унда ҳамюртимизга россиялик Артур Наифонов рақиблик қилади.

-57 кг вазн тоифасида курашган Ғуломжон Абдуллаев эса бронза медали учун ўтиш босқичида АҚШ вакили Томас Гилманга мағлубиятга учради ва медалсиз қолди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг