Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳабиб Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди

Ҳабиб Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди

UFC раҳбари Дэйна Уайтнинг айтишича, доғистонлик Ҳабиб Нурмагомедов ва америкалик Жастин Гэтжи ўртасидаги жанг 24 октябрь куни бўлиб ўтади. Жанг Абу-Даби шаҳрида ўтказилиши кутилмоқда.

«Жанг албатта ўтказилади. Ҳабиб Гэтжи билан 24 октябрда тўқнашади. Отасининг ўлими туфайли Нурмагомедовга ҳозир жуда оғир, чунки у отасини қаҳрамон деб биларди, уларнинг муносабатлари жуда яқин бўлган», дея Дэйна Уайтнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда CNN.

Ҳабиб Нурмагомедов профессионал фаолияти давомида 28 та жангда қатнашиб, уларнинг барчасига ғалаба қозонган. Ҳабиб Нурмагомедов 2018 йил 7 октябрда ирландиялик Конор Макгрегорни енгиб жаҳон чемпионлиги камарини қўлга киритган ва 2019 йил 7 сентябрь куни Дастин Пуарье билан жангда камарни ҳимоя қилганди.

UFC чемпиони Жастин Гэтжи ҳисобида эса 22 ғалаба ҳамда 2 та мағлубият бор. Жастин Гэтжи ўзининг сўнгги жангини 10 май куни Тони Фергюсонга қарши ўтказиб, техник нокаут ҳисобига ғалаба қозонган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги жанг эса шу пайтгача 5 марта бекор қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг