Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада спорт қандай ривожланмоқда? (фото)

Фарғонада спорт қандай ривожланмоқда? (фото)

Фото: Xabar.uz

Ўтган ҳафта якунида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан Фарғона вилоятига пресс-тур ташкил этилди. Турли ОАВ вакиллари вилоятга ташриф буюриб, спорт муассасалари фаолияти билан танишиб чиқдилар.

Фарғонадан кўплаб етакчи спортчилар етишиб чиққан. Вилоятда бундан кейин ҳам кучли спортчилар тайёрлаш учун етарли салоҳият ва мутахассислар борлиги кўриниб турибди. Замонавий иншоотларда болалар спортнинг турли турлари билан шуғулланмоқда. Уларнинг саломатлиги эса мураббийлар ва шифокорлар назоратида. Фарғона, Марғилон ва Қўқон шаҳарларида жойлашган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида сузишдан тортиб эркин курашгача машғулотлар ўтилаётганига гувоҳ бўлинди. Шунингдек журналистлар Фарғона шаҳрида ташкил этилган оммавий юриш ва бадантарбия машғулотларида иштирок этдилар.

Юртимизнинг қорабайир отлари дунёга машҳур. Мана шу зотдор отларни кўпайтириш мақсадида қурилган комплекс катта таассурот қолдирди. 2018 йилнинг май ойида ишга тушган «Водий тулпорлари» комплексига Охангарон туманидан 32 та зотдор от келтирилди. Сўнгра Жиззах вилоятида сақланиб қолган ноёб қорабайир от сотиб олинди. Мана шу отдан қорабайир зоти кўпайтирилмоқда.

Фарғонада спорт қандай ривожлантирилаётгани билан ушбу расмлар орқали танишиб олишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг