Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Элдор Шомуродовнинг жамоаси «Ювентус»га мағлуб бўлди

Элдор Шомуродовнинг жамоаси «Ювентус»га мағлуб бўлди

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 8-турида «Ювентус» ва «Рома» жамоалари баҳс олиб боришди.

«Рома» устози Жозе Моуриньо бу сафар ҳам Элдорни захирада олиб қолди.

Учрашувнинг 16-дақиқасида туринликлар ҳисобни очди. Биринчи охирида римликлар футболчиси Жордан Верету пенальтидан фойдалана олмади.

Элдор Шомуродов учрашувнинг 81-дақиқасида захирадан майдонга тушди, аммо ўйинда бурилиш ясай олмади.

«Ювентус» — «Рома» 1:0

Гол: 1:0 – 16 Кин.

«Ювентус»: Шченсни, Данило, Кьеллини, Бонуччи, Де Шильо, Алекс Сандро, Куадрадо, Локателли, Бентанкур, Кин (Мората, 71), Кьеза (Кулусевски, 71), Бернардески (Артур, 76).

«Рома»: Руй Патрисиу, Карсдорп, Манчини, Рожер, Виня, Мхитарян, Верету (Шомуродов, 81), Кристанте, Пеллегрини, Заниоло (аш-Шаарави, 26), Абраҳам.

Огоҳлантиришлар: Шченсни (41), Абраҳам (45), Де Шильо (49), аш-Шаарави (70), Шомуродов (85), Данило (87), Манчини (89), Карсдорп (90+3).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг