Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Диниярга чақирув қоғози келди

Диниярга чақирув қоғози келди

Динияр Билялетдинов.

Россия терма жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Динияр Билялетдинов военкоматдан чақирув қоғози олди. Бу ҳақда унинг отаси Ринат Билялетдинов маълум қилди.

«Диниярга чақирув қоғози келди. Бир нима дейиш қийин, армияда хизмат қилмаган, лекин ҳарбий хизматни ўтаган, бироқ у махсус, спорт йўналишида бўлган. 19 йил аввал. Қасамёд қилган, аммо спорт йўналишида хизмат қилган. Қонунга кўра, 35 ёшгача бўлганлар чақирилади, Динияр эса 37 ёшда, қандайдир номутаносиблик бор. Унга чақирув тўғри йўлланганми-йўқми, аниқлик киритилади. Ҳар нарса бўлиши мумкин. Агар ёппасига сафарбарлик бўлганида гап-сўз бўлмасди. Президент қисман сафарбарлик эълон қилди, ҳаммаси қонуний бўлиши керак», — Ринат Билялетдиновнинг сўзларини келтирди РИА Новости.

Динияр Билялетдинов — Россия миллий жамоаси сафида Европа чемпионати бронза медалини қўлга киритган. «Локомотив», «Эвертон», «Спартак», «Анжи», «Торпедо», «Рубин» ва «Тракай» клубларида тўп сурган. Россия чемпиони, мамлакат кубоги ва суперкубоги соҳиби. Ҳозирда Москванинг «Родина-2» жамоаси мураббийи ҳамда Медиалиганинг «Наши Парни» жамоаси футболчиси ҳисобланади.

Россияда 21 сентябр куни қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг