Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чимёндаги экстремал спорт фестивали қандай ўтди? Суратлар сўзлаганда

Чимёндаги экстремал спорт фестивали қандай ўтди? Суратлар сўзлаганда

Спорт дегани фақат футбол ёки бокс эмас. Ёки Ўзбекистонда туристлар учун Самарқанд, Бухоро ва Хивадан ташқари кўриш керак бўлган бошқа ҳудудлар ҳам талайгина. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилган«Чимён-ЭХО-2020» эко-сайёҳлик спорт фестивали ва «Чимён экстрим-2020» қишки экстремал спорт турлари бўйича фестивал айнан шу мақсадни кўзлаган эди.

Таъкидлаш жоиз, вазирлик бу мақсадга қисман бўлса-да, эриша олди. 1-2 феврал кунлари Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғли ҳудудида бўлиб ўтган фестивалда ёшу қари, ҳаваскору профессионал спортчилар иштирок этдилар. Томоша қилишга келганлар ҳам етарлича бўлди. Чанғи учишнинг завқи тўп тепишдан кам эмаслигини ҳамма кўрди.

Фестивал доирасида шунингдек журналистлар ўртасида волейбол бўйича мусобақа ҳам ташкил этилди ва ғолиблар тақдирланди. Xabar.uz мухбири ушбу тадбирни ёритишда қатнашди. Қуйида тадбир фотосуратлари билан танишиб олишингиз мумкин.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг