Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чемпион шахматчиларимизга қанча миқдорда мукофот пули берилади?

Чемпион шахматчиларимизга қанча миқдорда мукофот пули берилади?

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси турнир давомида бирор марта мағлубиятга учрамай чемпионликни қўлга киритди.

44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ғолиб бўлган терма жамоамиз таркиби қуйидагича:

  • Нодирбек Абдусатторов (2688)
  • Нодирбек Якуббоев (2620)
  • Жавоҳир Синдоров (2629)
  • Жаҳонгир Воҳидов (2564)
  • Шамсиддин Воҳидов (2552)

Эътиборлиси, олимпиадасида жамоавий баҳслардан ташқари индивидуал натижалар бўйича ҳам ҳамюртларимиз медалларни қўлга киритишди.

Унга кўра, Жаҳонгир Воҳидов 4-тахтада ўйнаган  шахматчилар орасида олтин медални қўлга киритди!

Нодирбек Абдусатторов эса 1-тахтадаги шахматчилар орасида кумуш медални (олтин медаль Гукешга насиб қилди), Нодирбек Якуббоев эса 2-тахтадаги шахматчилар орасида бронза медалини қўлга киритди.

Кўпчиликда савол туғилиши табиий: чемпион шахматчиларимизга қандай мукофотлар берилади?

Президентнинг 5 августдаги қарорига биноан, халқаро турнирларда ғолиб бўлган шахматчи ва мураббийлар бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантирилиши белгиланганди. 

Ўша қарорда Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида олтин медални қўлга киритган спортчиларга 600 млн сўм пул мукофоти, уларнинг мураббийига эса 300 млн сўм бир марталик пул мукофоти берилиши қайд этилган.

Демак, чемпион шахматчиларимиз энг камида ушбу кафолатланган мукофотларни қўлга киритишади.

Маълумотларга кўра, чемпионлар 10 августдан 11 августга ўтар кечаси юртимизга қайтиб келишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг