Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода кураш бўйича Президент соврини учун ўтказилган халқаро мусобақа якунланди

Бухорода кураш бўйича Президент соврини учун ўтказилган халқаро мусобақа якунланди

Фото: «Xabar.uz»

Бухорода кураш бўйича Президент соврини учун ўтказилган Баҳовуддин Нақшбанд номидаги халқаро мусобақа якунига етди. Мусобақанинг иккинчи кунида аёллар ўртасида 63 ва 78 килограммгача бўлган вазнларда ғолиблар аниқланган бўлса, эркаклар ўртасида 73 ва 81 килограммгача бўлган вазнда ғалаба қозонганлар тақдирланди.

Шунингдек мутлақ вазнда (100 килограммдан юқори) ғалаба қозонган курашчига мукофот топширилди. Эътиборли томони, Ҳиндистон, Афғонистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Хитой Тайпейи, Эрон ва Озарбайжондан спортчилар қатнашган бугунги баҳсларда барча вазн тоифасида ғолиблик ҳамюртларимизга насиб этди.

Аёллар ўртасида Бозорова Шаҳноза (63 килограммгача) ва Камолиддинова Покизахон (78 килограммгача) ғолиб чиқди. Эркаклар ўртасида эса Содиқов Ўрол (73 килограммгача), Шомуродов Сарвар (81 килограммгача) ва Хисомиддинов Муҳсинга (100 килограммдан юқори) тенг келадиган рақиб топилмади. Мусобақа ғолибларига 3 минг АҚШ долларидан мукофот топширилди. Иккинчи ўрин соҳиби 2 минг АҚШ доллари олган бўлса, учинчи ўринга минг АҚШ доллари миқдорида мукофот берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг