Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Боксда сиёсий уруш авж олмоқда — IBA АҚШнинг дўстларини ташкилотдан ҳайдади

Боксда сиёсий уруш авж олмоқда — IBA АҚШнинг дўстларини ташкилотдан ҳайдади

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) атрофида бир неча ойдан бери сиёсий кураш кечмоқда.

IBAга россиялик Умар Кремлёв бошчилик қилади ва россияликларга барча мусобақаларда ўз байроғи ва мадҳияси билан қатнашишига рухсат берган.

Бу ҳолат АҚШ ва Европанинг аксар мамлакатларига ёқмади: улар биринчи навбатда жаҳон чемпионатларини бойкот қилишди, кейин эса сенсацион равишда IBAни тарк этишди ва ўзларининг бокс ташкилотини яратишни эълон қилишди. Америкаликларга қўшилиб 12 давлат бирданига IBA бошчилигидаги турнирларга бойкот эълон қилишди, бу жаҳон чемпионатларига жиддий зарба бўлди.

Кремлёв ва унинг жамоаси бунга жавоб қайтаришга қарор қилишди. Халқаро бокс ассоциацияси бирданига етти давлат: Германия, Швеция, Нидерландия, Янги Зеландия, Чехия, Либерия ва Экваториал Гвинеянинг аъзолигини тўхтатди.

«Ушбу миллий федерациялар IBA низомини бузилганлиги сабаб аъзоликдан чиқарилди», дейилади Халқаро бокс ассоциациясининг расмий сайтидаги баёнотда.

Қўшимча қилинишича, IBA аъзолигидан чиқарилган мамлакатлар спортчилари барча мусобақаларда иштирок этишда давом этишлари мумкин, фақат нейтрал байроқ остида қатнаша оладилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг