Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бобонов амалдаги жаҳон чемпионидан реванш олди

Бобонов амалдаги жаҳон чемпионидан реванш олди

Олимпия ўйинларининг дзюдо мусобақаларида -90 кг вазн тоифасида ўтиш баҳси якунига етди.

Унда ҳамюртимиз Давлат Бобонов грузин миллатига мансуб Испания терма жамоаси аъзоси, амалдаги жаҳон чемпиони Николоз Шеразадишвилини катта қийинчилик билан мағлубиятга учратди ва бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолди.

Энди Бобонов бронза медали учун туркиялик Михаил Зганк ҳамда Германия терма жамоаси аъзоси Эдуард Триппел ўртасидаги баҳсда ютқазган спортчи билан беллашади.

Таъкидлаш керак, сўнгги Жаҳон чемпионати финалида айнан Шеразадишвили Давлат Бобоновни мағлуб этган ва олтин медалга сазовор бўлган эди. Бобонов шу тарзда реванш олишга муваффақ бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг