Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Биз «ака» деган акаларнинг ёши биз билан тенг бўлиб қолди — футболчи ҳақиқати

Биз «ака» деган акаларнинг ёши биз билан тенг бўлиб қолди — футболчи ҳақиқати

Бир вақтлар — 1997 йилгача футбол ўйнаганман. «Навбаҳор» стадиони орқасидаги майдонда шуғулланардик. Аниқ эсимда йўқ, 25-30 нафар ўйинчи. Яхши ўйнайдиганлар кўп эди, ўша вақтларда 16-17 ёшлардаги мактаб ўқувчилари эдик.

Катта футбол ўйнайдиган вақт келганда биз танийдиган, «ака» деб чақирадиган акалар дарров 3-4 ёшга ёшариб, биз тенги бўлиб «заявка»ларга кира бошлади. Табиийки, 16-17 ёшлилар 19-20 ёшдагилар билан рақобат қилолмасдик.

«Навбаҳор-3» дея номланган жамоадан битта ҳам ўйинчи биринчи лига тугул, иккинчи лигада ҳам ўйнолмади. 25-30 нафар 16-17 ёшлилар бутсини михга илиб, тирикчилик учун ҳар ёққа тарқаб кетди. Бири Наманганнинг «Чорсу»сида кир совун сотган, яна бири новвойга шогирд тушган.

Терма жамоамизнинг мағлубиятидан кейин негадир ўша 16-17 ёшлиларни эслайвераман. Ўша ёлғонларнинг касри ҳали ҳам урадими, деган хаёлларга бориб қоламан. Яна билмадим...

Бахтиёр Абдуғафур

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг